Поп туман адлия бўлимига Поп туман “Чоркесар” МФЙ Шодлик кўчасида яшовчи фуқаро Нишонова Маърифатнинг Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига қарашли “Парда Турсун” номли республика фтизиатрия ва пулмонология тиббий реабилитатсия маркази томонидан ноқонуний ишдан бўшатилганлигидан норози бўлиб ёзган аризаси ўрганилди.
Хусусан, “Парда Турсун” номли республика фтизиатрия ва пулмонология тиббий реабилитатсия марказининг 2003 йил 21 апрел кунги 39-сонли буйруғи билан фуқаро М.Нишонова хўжалик бўлимига фаррош вазифасига қабул қилинганлиги, 2022 йил 28 июн кунги 67-сонли буйруғи билан М.Нишонова билан “2022 йил 22-23-24-июн кунлари узрсиз сабаблар кўра ишда бўлмаганлиги асос қилиниб” Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 100-моддаси 2-қисмининг 4-бандига кўра меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги аниқланди.
Ваҳоланки, ўрганиш давомида фуқаро М.Нишонова 2022 йил 22-24-июн кунлари меҳнатга лаёқатсизлик даврида бўлганлиги аниқланиб, ушбу ҳолатлар туманрдаги 24-Қишлоқ оилавий поликлиникаси томонидан берилган 503048-сонли меҳнатга лаёқатсизлик варақаси билан ўз тасдиғини топган.
Тегишли ҳужжатлар тўпланиб, 2022 йил 26 июл куни Поп тумани адлия бўлими томонидан фуқаро М.Нишонова манфаати юзасидан Фуқаролик ишлари бўйича Чуст туманлараро судига “Парда Турсун” номли республика фтизиатрия ва пулмонология тиббий реабилитатсия маркази хўжалик бўлими фарроши М.Нишонова билан тузилган меҳнат шартномасини Меҳнат кодексининг100-моддаси 2-қисми 4-бандига асосан бекор қилиш тўғрисидаги 67-сонли буйруғини бекор қилиб, Нишонова Марифат Махаматжоновнани ишга тиклаш ҳамда М.Нишонова фойдасига меҳнат шартномасини ғайриқонуний равишда бекор қилинганлиги оқибатида келиб чиққан мажбурий прогул вақти учун иш ҳақини ундиришни юзасидан даъво аризаси киритилди.
Натижада, даъво талаби қаноатлантирилиб, Фуқаролик ишлари бўйича Чуст туманлараро судининг 2022 йил 24 август кунги ҳал қилув қарорига кўра, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига қарашли “Парда Турсун” номли республика фтизиатрия ва пулмонология тиббий реабилитатсия марказининг фуқаро М.Нишонова меҳнат шартномасини беқор қилиш ҳақидаги 28.06.22 йил кунги 67-сонли буйруғини ҳақиқий эмас деб топилиб, бекор қилинди ҳамда 28.06.22 йил кунидан 24.08.22 йил кунига қадар мажбурий прогул учун иш хақи тулаб бериш мажбурияти юклатилишига эришилиб, суднинг қарори ижроси юзасидан Марказнинг 2022 йил 7 сентябрдаги 99-сонли буйруғи билан фуқаро М.Нишонова ўз ишига тикланди.
Поп туман адлия бўлими бош
маслаҳатчиси Акмал Қодиров.








