Ҳукумат қарори (513-сон, 20.09.2022 й.) билан Қишлоқ ҳудудларида хорижий тилларни ўқитиш фаолиятини ташкил этиш учун нодавлат таълим ташкилотларига маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан бир марталик субсидия ажратиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди 🔰Регламентга кўра, субсидия (https://t.me/huquqiyaxborot/12074) нодавлат таълим ташкилотларига қуйидаги мақсадларда ажратилади: 🔹бино ва ўқув хоналарини замонавий ахборот коммуникация технологиялари, мебель, асбоб-ускуналар, ўқитишнинг техник воситалари ва бошқа анжомлар билан жихозлашга; 🔹зарур дарсликлар, ўқув-методик адабиётлар ва бошқа кутубхона-ахборот ресурслари ҳамда воситалари билан таъминлаш, таълим жараёнини ташкил этишга жалб этиладиган педагог кадрлар меҳнатига ҳақ тўлашга. 📝 Нодавлат таълим ташкилоти субсидия олиш учун календарь йилнинг ҳар чораги биринчи ойининг 10 санасигача ЯИДХПда электрон рўйхатдан ўтган ҳолда мурожаат қилади. ✅ Мурожаатга қуйидагилар илова қилинади: ▫️2 йилга мўлжалланган бизнес режа; ▫️маҳсулот етказиб бериш ёки ишларни, хизматларни бажариш тўғрисида тузилган хўжалик шартномалари; ▫️педагог кадрлар билан тузилган меҳнат шартномалари; ▫️педагог кадрларнинг хорижий тилни билиш даражасини тасдиқловчи сертификатлари; ▫️таълим жараёнида фойдаланилаётган бино ёки ўқув хоналарининг ижара шартномаси (кўчмас мулк ижараси асосида фаолият юритаётган нодавлат таълим ташкилотлари учун). 🚫 Субсидия талабгорларидан юқорида кўрсатилмаган маълумот ва ҳужжатларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади. ❕Талабгор томонидан давлат хизматидан фойдаланиш учун тўлов амалга оширилмайди. Pop tuman adliya bo`limi