❗️Ўқитувчиларга дарс соатлари уларнинг кўрсаткичларига қараб тақсимланади 🔰 Мактаб ўқитувчиларига дарс соатлари қуйидаги кўрсаткичларнинг устувор кетма-кетлиги асосида тақсимланади: (https://lex.uz/docs/4919258#4926363)▫️ халқаро олимпиадалар ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар; ▫️ ўқитувчи бўлиб ишлаётган халқаро олимпиадалар ғолиблари; ▫️ халқаро сертификатларга эга ўқитувчилар; ▫️ TOP-1000 университетлардан бирини битирган ўқитувчилар; ▫️ асосий олимпиадаларнинг республика босқичи ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар; ▫️ ўқитувчи бўлиб ишлаётган асосий олимпиадаларнинг республика босқичи ғолиблари; ▫️ республика босқичидаги кўрик танловларда (йил ўқитувчиси) совринли ўринларга эга бўлган ўқитувчилар; ▫️ олий малака тоифасига эга ўқитувчилар; ▫️ биринчи малака тоифасига эга ўқитувчилар; ▫️ асосий олимпиадаларнинг вилоят ва туман босқичи ғолибларининг ўқитувчилари; ▫️ иккинчи малака тоифага эга ўқитувчилар; ▫️ педагогик йўналиш бўйича магистр даражасига эга ўқитувчилар; ▫️ ўз фанидан ўтказилган синовлар натижаси бўйича аъло баҳоларга эга ўқитувчилар; ▫️ олий маълумотли тоифасиз ўқитувчилар; ▫️ қайта тайёрлаш бўйича дипломга эга ўқитувчилар; ▫️ ОТМнинг педагогик йўналиш бўйича битирувчи босқич талабалари; ▫️ педагогик йўналиш бўйича хорижий давлатларнинг олийгоҳларини битирган, бироқ дипломи тан олинмаган ўқитувчилар; ▫️ ўрта махсус, профессионал маълумотга эга ўқитувчилар; ▫️ умумтаълим муассасасининг тегишли мутахассислиги бўйича раҳбар ходимлари. 📝 Умумтаълим муассасасининг педагогик кенгаши томонидан дарс соатлари қайта тақсимланиши мумкин. Поп туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси Шерзод Талобаев