БИР МУРОЖААТ ИЗИДАН. Фуқаро Б.Раҳимов автомобил йўли қурилишида майибланган. Аммо унга “Қамчиқавтойўл” ИЙФУКда ишлаб, меҳнатда майибланганлиги сабабли ўрнатилган тартибда меҳнатда майибланганли оқибатида қилинган ҳаражатлари иш берувчи томонидан тўлаб берилмаётганлигидан норози бўлиб йўллаган мурожаати адлия бўлими томонидан ўрганиб чиқилди. Ўрганиш жараёнида фуқаро Б.Рахимов «Қамчиқавтойўл» ИЙФУКда ишлаши, шунингдек, 2019 йил 7 май куни бригада аъзолари билан «Тошкент-Ўш» автомобил йўлининг 220 км қисмида кўприк устига асфальт ётқизиш ишларини олиб бораётган вақтда автоавария натижасида меҳнатда майибланиши натижасида соғлиғини тиклаш учун ўз маблағи ҳисобидан жами 35 561 600 сўм ҳаражат қилганлиги, бироқ мазкур маблағларлар иш берувчи томонидан тўланмасдан келинганлиги аниқланган. Ўзбекистон Республикаси Мехнат кодексининг 189-моддасига кўра, ходимнинг соғлиғига меҳнатда майиб бўлиши, касб касаллигига чалиниши ёки у ўз меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда соғлиғининг бошқача тарзда шикастланиши сабабли етказилган зарарни иш берувчи тўлиқ ҳажмда тўлаши шартлиги белгиланган. Ўрганиш якуни бўйича бўлим томонидан фуқаро Б.Рахимов манфаатини кўзлаб жавобгар ташкилотдан етказилган зарарни ундириш юзасидан судга даъво ариза киритилиб, фуқаро фойдасига 35.561.600 сўм ундириш юзасидан суднинг хал қилув қарори қабул қилинишига эришилди. Поп туман адлия бўлими бошлиғи Алимов Бахромжон.