— Ёшларга янада яқинроқ бўлиш, уларни дилидаги мақсад ва ниятларидан хабардор бўлиш, ёшлар билан биргаликда катта-катта ишларни бажариш учун ана шундай учрашувлар жуда зарур, – дейди Наманган вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи палковник Шавкатжон Раҳмонов.

Поп тумани Уйғурсой шаҳарчаси маданият марказида очиқ ва самимий руҳда ўтган мулоқот давомида 100 нафарга ёқин ёшлар иштирок этиб, учрашув давомида ишга жойлашиш, даволаниш учун кўмак, маҳаллага спорт майдончаси қуриш, контракт тўловига ёрдам каби мурожаат ва таклифлар келиб тушди.

- Кўпдан буён ишсизликдан қийналдим. Бугун мени мурожаатимни эътиборсиз қолдиришмади, эртадан мактабгача таълим ташкилотида иш болайман, - дейди ёшлардан бири Моҳира Турғунова.

Бундан ташқари ўз мурожаатлари билан иштирок этган ёшлар сўровининг аксарияти жойнинг ўзида ижобий ҳал этилди, шу билан биргаликда айрим мурожаатлар юзасидан ўрганишлар белгиланиб ижроси назоратга олинди.

Учрашув якунида ёшлар ўзларини қизиқтирган таклиф ва муаммолари билан фаол бўлдилар ва келгусидаги режалар ҳақида келишиб олдилар.