Попда "15-октябр Халқаро қишлоқ аёллари куни" муносабати билан байрам дастури бўлиб ўтди.

Шу кунларда Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида Халқаро қишлоқ аёли куни нишонланмоқда. Бугун Поп тумани ҳокимлиги ҳам қишлоқ аёллари учун қувонч улашди. Тумандаги "Соҳил" тантаналар мажмуаси айни дамда юздан ортиқ мунис аёлларни ўз бағрига олди.

Тадбирда сўз олган туман ҳокими Аъзамжон Султанов аёлларимиз, мунис онахонларимиз ҳар қанча эътибор ва эъзозга муносиблиги, давлатимиз томонидан яратилган шароит ва имкониятлар туфайли қишлоқ аёллари ҳам барча жабҳаларда фаоллик кўрсатаётганини таъкидлаб, сана муносабати билан барчага илиқ ва самимий тилакларини билдирди.

Шундан сўнг мунис аёлларимиз яна бир бор эътироф этилиб, улар учун байрам совғалари топширилди. Дастур давомида хуш овоз хонандалар томонидан куй-қўшиқлар янграб байрам дастурхони ёзилди.

У балки пардозсиз яшаб ўтажак,Балки тақмай ўтар тилло тақинчоқ.Далада ўт юлиб, заққум ютажак,Тандир – суҳбатдоши, сирдоши – ўчоқ.

Қиммат емакхона кўрмаган ҳатто,Рўмоли шойимас, кўйлаги одми.Тирикликнинг оғир ташвиши ароБор-йўғи шул дея билар ҳаётни.

Яна бир бор байрам муборак Азиз қишлоқ аёллари!