Попда "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида долзарб 40 кунлик тадбири бошланди

Муҳтарам Юртбошимиз бошчилигида 11 октябрь куни ўтказилган видеоселекторда “Яшил макон” доирасида 20 октябрдан 1 декабргача кўчат экиш бўйича долзарб 40 кунлик эълон қилинган эди.

Бу эса Поп туманида ҳам кенг миқёсда ўтказилган «Яшил макон» тадбири лойиҳасида кўчат экишни яхши кўрадиган, меҳнатсевар, ҳалол, бобо деҳқонлар, азму шижоатли инсонлар ғайратига янада ғайрат қўшди.

Эндиликда туманда кўчат экиш «Яшил йиллик» тадбири янада кенг миқёсда давом этади. Ҳозирда бу борадаги ишлар Поп тумани ҳудудидаги таълим масканлари бўйлаб ҳам авжида. Жойларда дарахт экиб, боғ яратиш ўзгача шукуҳ билан давом эттирилмоқда.








