
Ўзбекистон Руспубликаси Президенти Администрациясининг 2022 йил 19 октябрдаги 02-1888-сонли ҳамда Бош прокуратуранинг топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида Поп туман прокуратурасининг 3-Ф-сонли Фармойишига асосан тузилган ишчи гуруҳ аъзолари томонидан туманда исътемолга яроқсиз озиқ-овқат маҳсулотлари, шу жумладан алкогол ичимликларини ишлаб чиқарилиши ва муомалага киритилишни олдини олиш мақсадида тадбиркорлик субъектлари ва фуқаролар иштирокида тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 25-26 октябрида Бош прокуратура ҳузуридаги ИЖҚК департументининг туман бўлими, туман ҳокимлиги, ИИБ Поп туман бўлими, туман адлия бўлими, туман давлат солиқ инспекцияси, туман СЕО ва ЖС бўлими ҳамда туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ходимлари томонидан тумандаги Чиғаноқ, Обод, Олмазор, Уйғур, Пахтакор, Юксалиш , Мустақиллик, Хазратибоб, Хожаобод МФЙ ҳудудидаги тардбиркорлар ва фуқароларга муддати ўтган ва контрафакт озиқ-овқат маҳсулотларини савдога чиқармаслик, шунингдек, шахсий гигиена қоидаларига риоя этиш, даврий тиббий кўрикдан ўтган ҳолда махсус кийим-бош билан савдо қилиш ҳамда алкогол ва тамаки маҳсулотларини тегишли рухсатномасиз сотиш бойича тушунтириш ишлари олиб борилди.

Тадбир давомида тадбиркорлик субъектларига яратиб берилаётган имконият ва имтиёзлар бўйича қонунчиликдаги янгиликлар ҳам тушунтирилди.








