Поп тумани ҳокими бир қатор ижтимоий соҳа объектлари фаолияти билан танишди

Об-ҳавонинг ўзгараётгани, куз-қиш мавсумини инобатга олган холда туман ҳокими Аъзамжон Султанов 1-сектор ҳудудидаги мактабгача таълим ташкилотларини бугунги кундаги аҳволини кўздан кечирди.

Туман раҳбари мавсумни беталафот ўтказиш бўйича олиб борилган ишлар билан биргаликда таълим масканларида ташкил этилган тўгараклар фаолиятини янада кенгайтириш бўйича тегишли мутасаддиларга топшириқлар берилди.









