Попда ёш истеъдодларнинг маҳорати синовдан ўтказилди

Беш ташаббус олимпиадаси доирасида "Миллий ва замонавий чолғу ижрочилиги" танлови Поп туман босқичи бўлиб ўтмоқда.

Унда 10-15, 16-22, 23-30 ёш тоифасидаги ёшлар миллий ва замонавий чолғу ижрочилиги йўналишида ёшлар ўзаро беллашдилар.

Миллий чолғу ижрочилигидан рубоб, доира ва дутор замонавий чолғу ижрочилигидан фортепиано, гитара ва урма зарбли чолғу ижрочилари ўзаро баҳс олиб боришди.
Тадбир якунида мутахассисларнинг кузатуви ва таҳлили - энг моҳир ёш ижодкорларни саралаб берди.








