“Фаол аёллар ишчи гуруҳи” ҳамда Оила ва хотин-қизлар бошқармаси билан ҳамкорлигида вилоят семинар бўлиб ўтди

Мазкур семинарда вилоят ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Д.Якубова, вилоят ИИБ ҲПБ Хотин-қизлар масалалари бўйича бўлим бошлиғи Н.Каюмова ҳамда тегишли масъул идора вакиллари иштирок этди.

Жумладан, тумандаги “Муқумий” маҳалласида жиноятчиликни ва оилавий ажримни олдини олиш юзасидан маҳалла кўча бошилари ва отинойи иштирокида муҳокама ўтказилиб, хотин-қизлар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, тазйиқ ва зўравонликларга барҳам бериш ҳамда ажримларни олдини олиш ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ишлаш тизимини йўлга қўйиш, хотин-қизлар муаммоларини биргаликда ҳал этиш юзасидан маҳалла фаоллари, психологлар, халқ таълим ҳамда бошқа ҳамкор ташкилотлар ўртасида ўқув семинари ташкил этилди, шу билан бирга таклиф ва мулоҳазалар юритилди.









