Айни дамда туман ҳокими Аъзамжон Султанов 1-сектор ҳудуди бўлган Абдулла Қаҳҳор маҳалласида бўлиб, нуроний оқсоқоллар ва ҳудуд фаоллари билан учрашди.

Суҳбат жараёнида туман ҳокими Ўзбекистон Республикаси Президентининг 408-сонли қарори асосида Поп туманига ажратилган 11 млрд. 674 млн сўм маблағ ҳисобидан маҳаллаларимизни янада обод бўлишлиги, инсон қадрини юксакларга кўтариш мақсад қилинганини таъкидлади.

Ушбу қарорга мувофиқ тумандаги 11 та маҳаллада жумладан: ▫️А.Қаҳҳор маҳалласи кўчасини 2,8 км асфальтлаш;▫️Бирлашган маҳалласида 3 км асфальт ётқизиш;▫️Гузар маҳалласида 1 км асфальт ётқизиш;▫️Исковут маҳалласида 2,5 км электр тармоғини мукаммал таъмирлаш;▫️Кенагас маҳалласида 4 км ички йўлларни шағаллаш;▫️Пахтакор маҳалласида 2,5 км йўлларни асфальтлаштириш;▫️Ўрта Марғизормаҳалласида 1,24 км электр тармоғини қуриш ва янги трансформатор ўрнатиш;▫️Чодакбоши маҳалласида 2 км йўлларни асфальтлаштириш;▫️Юқори Хонабод маҳалласида 3,5 км йўлларни шағаллаштириш, ҳудудда жойлашган сув иншоотини мукаммал таъмирлаш ва қўшимча насос ўрнатилиб янги 3,5 км сув тармоғи тортиш;▫️Янги Тўда маҳалласида 0 ,53 км электр тармоғини янгитдан қуриш, 2,7 км электр тармоғи ва трансформатор пунктини мукаммал таъмирлаш;▫️Янгиобод маҳалласида 3 км йўлларга цемент бетон қоплама ётқизиш ишлари амалга оширилади.

— Бунчалик кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликлардан бошимиз кўкларга етди, Яратгандан юртимизга тинчлик, юртбошимизга куч-қувват ва соғлик тилайман, — дейди Акрамжон ҳожи ота қўлларини дуога очиб.