“Тўғри танланган касб инсонни бахтга етаклайди”

Поп туманида умумтаълим мактабларининг 9-11-синф ўқувчиларини ҳамда 2021-2022-ўқув йилидаги битирувчиларни бандлигини таъминлаш, уларни касб-ҳунарга йўналтириш ҳамда ОТМларга жалб қилиш мақсадида тумандаги "Diamond Education" ўқув маркази билан ҳамкорликда “Тўғри танланган касб инсонни бахтга етаклайди” мавзусидаги ўқув-амалий семинар ўтказилди.

Тадбирда тумандаги ўқув марказлари, касб-ҳунар мактаблари, коллежлар, вилоятимизда фаолият олиб бораётган олий таълим муассасалари ўзларининг тақдимотлари билан иштирок этдилар ҳамда туман аҳолини бандлигига кўмаклашиш маркази тумандаги ташкилотлар, тадбиркорлик субъектларидаги мавжуд бўш иш ўринлари бўйича меҳнат ярмаркасини ташкил этди.

Тадбирда туман халқ таълими бўлими мудири А.Хусаинов ўқувчи-ёшларни касб-ҳунарга йўналтиришда ушбу тадбирнинг аҳамияти ҳақида гапириб, “Энг яхши сармоя – таълимга киритилган сармоя!” мавзусида мастер-класс ташкил қилди.








