Республикамизнинг барча ҳудудларида «Яшил макон» умуммиллий лойихаси доирасида 20 октябрдан 1декабргача кучат экиш буйича «долзарб 40 кунлик» қизғин давом этмокда.

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш, «Долзарб 40 кунлик» га муносиб ҳисса қўшиш максадида Поп туманида ҳам бир мунча ишлар амалга оширилмокда.

Жумладан, 7 ноябр куни туманда прокурор секторига карашли Водий ММТП ҳудуддидаги маҳалла ва фермерлар дала қирғоқларини обод килиш, кўкаламзорлаштириш учун тут, тол, терак қаламчалари ва тут, ток, арча ва манзарали кўчатлар экиш буйича кўргазмали семинар ўтказилди.

Кучат экиш ишларида корхона ва ташкилот раҳбарлари, фермерлар кенгаши ходимлари ва ҳудуддаги фермер хўжалиги раҳбарлари иштирок этишди.