Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ҳолатини яхшилаш, қурилиш-ободонлаштириш ишларини ўтказиш, аҳолини турмуш шароитларини яхшилаш бўйича Поп туманида бир қатор ишлар амалга оширилди.

Хусусан, айни дамда Поп туманининг Чинор маҳалласи ички кўчаларида масъул идора ва ташкилотлар вакиллари ҳамкорлигида шағаллаштириш ишлари олиб борилмоқда. Бу каби йўлларни таъмирлаш ишлари туманнинг энг оғир 16 та ҳудудида бошланган бўлиб ҳозирда 26 километр масофадаги шағаллаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Олиб борилаётган жараёнларда иштирок этаётган туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Шерали Қосимов куз-қиш мавсумида аҳолининг кайфиятига салбий таъсир кўрсатаётган муаммоларни тезликда бартараф қилиниши зарурлигини таъкидлаб ўтди.

Ҳозирда йўлсозлар томонидан махсус техникалар ёрдамида жараён давом эттирилмоқда.