Поп тумани 1-сектор ҳудудида 98 нафар фуқарога 980 дона паррандалар беғараз тарқатилди

Асосий мақсад - бугунги кунда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларда даромад манбаини яратиш, меҳнатга лаёқатли аҳолини ўзини-ўзи банд қилиш ва шу орқали камбағалликдан чиқариш чоралари кўрилмоқда.

Айни дамда 1-сектор ҳудудидаги "Темир ҳамда Аёллар" дафтари рўйхатида бўлган 98 нафар фуқароларга "Саховат ва кўмак" жамғармаси томонидан ҳар-бир оиланинг даромадини ошириш мақсадида 10 донадан жами 980 бош паррандалар беғараз тарқатилди.

Ҳозирда туманнинг 1 ва 2- сектор ҳудудида "GOLDEN EGG OF NAMANGAN" МЧЖ томонидан олиб келинган жами 1620 дона парранда 162 нафар фуқарога тарқатиб берилди.