Бугунги кунда Поп туманининг ёшлари ҳар-бир спорт тури бўйича мамлакатимиз ҳамда жаҳон ареналарида юқори марраларни забт этиб келаётганлиги барчамизга маълум.

Айни дамда ёш спортчиларимизни янада илҳомлантириш мақсадида 1-сонли спорт мактабига футболимиз юлдузлари Ўзбекистон Олий лига АГМК клуби дарвозабони Ботирали Эргашев ҳамда Нефтчи клуби ярим ҳимоячиси Аббос Ғуломовлар ташриф буюрди ва ёшлар билан учрашиб, самимий мулоқотда бўлдилар.

Учрашув давомида футболимиз юлдузлари ўзларининг спортдаги ҳаёт йўллари, турли синовлар ҳақида гапириб ёшларнинг қизиқтирган саволларига жавоб беришди. Шунингдек мулоқот давомида меҳмонлар ўзларининг совғаларини бўлажак юлдузларимизга яхши ниятлар билан топширишди.