Поп туманида умумий қиймати 5 миллиард 56 миллион сўм бўлган замонавий болалар боғчаси фойдаланишга топширилди

Бугун туманнинг 3-сектор ҳудуди бўлган Боғ кўча маҳалласи аҳолиси учун ўзгача тонг отди. Сабаби ҳудуддаги келажагимиз эрталари бўлган болажонлар учун барча шароитларга эга бўлган замонавий 150 ўринли 33-сонли мактабгача таълим ташкилоти ўз бағрини очди. Тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари Анваржон Хакимов ҳамда туман сектор раҳбарлари иштирок этди.

Ушбу маскан инвестиция дастурига асосан Наманган вилояти ҳокимлиги Ягона буюртмачи инжиниринг компанияси буюртмасига асосан жами 5 миллиард 56 миллион сўм маблағ эвазига бунёд этилди.

Тантанали маросимда сўз олган туман Аъзамжон Султанов туманда олиб борилаётган бунёдкорликлар ишлари, янги лойиҳалар асосида барча соҳаларни ривожлантириш бўйича бошланган хайрли ишларга тўхталди. Бугун болажонларимиз учун муносиб туҳфа бўлган бинода эртамиз эгалари чуқур таълим-тарбия олиши, юрт тараққиётига, иқтисодиётига ҳисса қўшадиган баркамол авлодлар етишиб чиқишига ишонч билдирди.