3 декабрь –Халқаро ногиронлар куни, деб эълон қилинган. Ушбу сана бутун дунё бўйлаб кенг нишонланади ва бундан асосий мақсад ақлан ва жисмонан нуқсони бор замондошларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашдан иборатдир.

Бугун "Ногиронлар куни" муносабати билан Поп туман ҳокимлиги, Халқ қабулхонаси мудири, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази, ҳоким ёрдамчилари ва бир қатор муассаса вакиллари тумандаги 24-сонли Кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим масканида бўлди.

— Сизлар келажакда юртимизнинг жасур ва мард ўғил-қизлари бўласизлар. Чақнаб турган кўзингиздаги ишонч - бунинг яққол далилидир, — дейди табрик учун сўз олган туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Шерали Қосимов.

Тадбирда болажонлар ўзларининг мусиқали чиқишлари, ёдлаган шеърлари ва қўшиқлари билан барчани хушнуд этишди. якунида туман ҳокимлиги, ҳамкор ташкилотлар ҳамда ҳомийлар томонидан келтирилган эсдалик совғалар болажонларга топширилди.








