
Бугун Поп тумани ҳокими Аъзамжон Султановнинг навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди. Ташкил этилган қабулда юздан зиёд фуқароларимиз туман раҳбарига ва тегишли бўлган мутасаддиларга ўз мурожаатлари билан юзланишди.

Қабул давомида фуқаролар томонидан асосан, соғлигини тиклаш, кредит, моддий ёрдам олиш, ер муносабатлари, тиббий хизмат, иш билан таъминланиш билан боғлиқ билдирилган бир қанча масалалар туман ҳокими томонидан диққат билан тингланди. Жумладан қабул жараёнида 51 та мурожаат юзасидан ўрганишлар бошланди, 43 нафар фуқарога ҳуқуқий тушунчалар берилди ва 27 та мурожаат жойнинг ўзида ижобий ҳал этилди. Шунингдек 2 та маҳалла фуқаролари йиғини вакилларининг мурожаатлари ҳам эътиборга олиниб ўз ечимини топди.

Жараёнда туман ҳокими, ўринбосарлар тегишли ташкилот ва муассасалар вакиллари мурожаатларни ҳал этиш юзасидан чоралар белгилади ва муддат талаб этиладиган сўровлар мутасаддилар томонидан назоратга олинди.

Таъкидлангандек, ҳар бир мурожаат асослича ўрганиб чиқилади ва қонуний йўл билан ечимини топади.








