Бугун Поп тумани ҳокими Аъзамжон Султанов Янгиер маҳалласи ҳудудидаги янги кўчалардан бирида бўлди. Ҳозирда номсиз бўлган ушбу кўчанинг ҳар-бир жойини, хонадонларни кўздан кечириб аҳоли билан мулоқотда бўлди.

— Умидсиз яшамаслик керак, мустақил диёримизда яшаётган ҳар-бир фуқаро бахтли яшашга ҳақли дейди туман ҳокими аҳоли билан суҳбат чоғида. Аввал кўчага яхши ном берамиз ва номига муносиб қилиб ҳудуд инфратузилмаларини яхшилаймиз.

Учрашув давомида фуқароларнинг мурожаатларига қараб қилиниши зарур бўлган камчиликлар рўйхатга олинди. Унга кўра кўчанинг йўлини таъмирлаш, ичимлик суви муаммосини ҳал этиш, янги электр кабеллари тортиш. Ушбу мурожаатларга тегишлилигига қараб мутасаддилар жалб қилинди. Ижроси назоратга олиниб муддатлар белгиланди.

Ўрганиш давомида туман раҳбари хонадонбай юриб аҳоли билан суҳбатлашиб фуқароларга ижтимоий мажбуриятлари бўйича эътиборлироқ бўлишга чақирилди. Инсоннинг дунёга келиши, шахс сифатида камол топиши, фарзандларни вояга етказиш, миллий урф-одат ва тарихий анъаналарни давом эттириш, тўйлар қилиш айнан уй-жойда амалга оширилади.

— Бугуннинг ўзида биз учун жудаям зарур бўлган бир қатор камчиликлар ўз ечимини топди. Аҳолининг кайфияти кўтарилди, бу ишларнинг бажарилишини биз байрам совғасидек қабул қилдик, — дейди ҳоким ёрдамчиси Жавлонбек Сатторов.