
Инсонларга меҳр ва шодлик улашиб яшаш ҳар бир мусулмонга хос фазилат. Ҳозирда юртимизнинг барча жабҳаларида ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган ва ногиронлиги бўлган фуқаролар холидан хабар олиниб, уларнинг дилларига шодлик улашилмоқда.

Айни дамда Поп тумани ҳокими Аъзамжон Султанов ҳамда туман ИИБ бошлиғи Музаффар Нуъмановлар ногиронлиги бор ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга бориб уларнинг холидан хабар олмоқда.

Пиллакаш маҳалласи Асалчи кўчасида истиқомат қилиб келаётган 1-гуруҳ ногирони Нурилло ака Ҳасанов кутилмаганда хонадонига келган меҳмонларни кўзида ёш билан қарши олди. Жисмоний имконияти чекланган хонадон соҳиби ногиронлик аравачаси ва турли кўринишдаги ижтимоий кўмаклардан баҳраманд бўлиб, қўлларини дуога очиб чексиз миннатдорчилик изҳор қилди.

— Баҳорга чиқиб фарзандингизни тўйини биргалашиб қиламиз, хонадонингизга келин олиб фарзандларингизни, набираларингизни раҳатини кўринг, — дейди туман ҳокими.








