Конституция – эркин ва фаровон ҳаётимиз кафолати

Давлат ва жамият ҳаётининг асосий тамойилларини белгилаб берувчи, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг ҳуқуқий кафолати вазифасини ўтовчи Конституция – нафақат давлатчиликнинг муҳим рамзи, балки ҳар бир халқнинг миллий ғурури ва ўз-ўзини ҳурмат қилишининг ҳуқуқий тимсоли ҳамдир.Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ўн иккинчи чақириқ билан республика Олий Кенгашининг ўн биринчи сессияси 1992 йил 8 декабрь куни қабул қилинган. Шу кундан эътиборан, Ўзбекистонда 8 декабрь умумхалқ байрами сифатида нишонлаш одат тусига кирган. Бу йил Асосий қонунимизнинг 30 йиллиги тантаналари конституциявий ислоҳот жараёнлари билан уйғунлик ва ҳамоҳанглик касб этмоқда.

Конституция 6та бўлим, 128 та моддадан иборат

Умумхалқ муҳокамаларида фуқаролар томонидан келиб тушган 160 мингга яқин таклифлар асосида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 76 та моддаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда. Конституциявий қонун лойиҳасига кўра, Асосий қонунни 15 та янги модда ва 1 та янги боб билан тўлдириш режалаштирилган. 

Мухтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2022 йил 20 июн куни Ўзбекистон конституциясига ўзгартириш киритиш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашув ўтказилганда комиссия таклифи асосида Парламент томонидан ишлаб чиқилган лойиҳани умумхалқ муҳокамасида кўриб чиқишни ҳамда референдум ўтказиш йўли билан қабул қилишни таклиф этилган.

Тўғри, амалдаги қонунчилигимизга кўра, парламентнинг ўзи ҳам Конституцияга ўзгартиш киритиш ваколатига эга.

Лекин, конституциявий ислоҳотни фуқароларимиз фикри ва қўллаб-қувватлаши асосида референдум орқали амалга оширсак, бу том маънода халқимиз хоҳиш-иродасининг ифодаси – ҳақиқий халқ Конституцияси бўлади, деб ўйлайман.

Бу “Конституциянинг ягона манбаи ва муаллифи – халқдир” деган тамойилга тўла мос келади. Шунда ҳар бир ватандошимиз “Янги Ўзбекистон Конституцияси – менинг Конституциям” деб юксак ғурур билан айта олади",деди президент. 

Таъкидланишича, Конституцияга киритилаётган ўзгартиришлар «инсон-жамият-давлат» принципига асосланган бўлиб, миллий Конституциявий ўзликни акс эттиради ва амалдаги Конституциянинг барча бўлимларига туб ўзгартиришлар киритишни назарда тутади.

Киритилаётган таклифларни соҳа кесимида таҳлил қиладиган бўлсак, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари йўналишида, Суд-ҳуқуқ соҳасида, Давлат бошқаруви ,Ташқи сиёсат, Оила институти: ,Таълим, тиббиёт, экология ва Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари ва бошқа йўналишларни ташкил этган.Киритилаётган талифларга назар солсак, 1-моддадаги “Ўзбекистон – суверен демократик республика” жумласини қуйидагича ўзгартириш таклиф этилмоқда:

Ўзбекистон – суверен республика, ҳуқуқий, ижтимоий, дунёвий, демократик давлат.1-модда ўзгаргач, уни бошқа ҳеч қачон ўзгартирмаслик белгиланмоқда. Бунинг учун 127-моддага (бу моддада Конституцияни ўзгартириш принциплари ёзилган) қуйидагича иккинчи қисм қўшилади. Ушбу Конституция 1-моддасининг ва ушбу моддаси иккинчи қисмининг қоидалари қайта кўриб чиқилиши мумкин эмаслиги белгиланмоқда.

Бундан ташқари,  Гендер тенглик нафақат тилда, балки Конституцияда ҳам муҳрланмоқда. Хусусан, хотин-қизлар ва эркакларнинг ҳуқуқ ва имкониятлари тенглиги Конституциянинг 46-моддасида аниқ қилиб белгиланмоқда. Демак, киритилаётган 46-модда хотин-қизлар ва эркакларга жамият ҳамда давлат ишларини бошқаришда, шунингдек давлат ва жамият ҳаётининг бошқа соҳаларида тенг ҳуқуқ ва имкониятларини таъминлайди ҳамда бу соҳадаги ишларнинг бардавом бўлишини, ҳеч бир аёлнинг муаммоси четда ва эътиборсиз қолмаслигини мустаҳкамлайди.

Хулосада ўрнида муҳтарам Президентимизни бир фикрларини ёдингизга салсак, Конституциявий ислоҳотни фуқароларимиз фикри ва қўллаб-қувватлаши асосида, референдум орқали амалга оширсак, бу том маънода халқимиз хоҳиш-иродасининг ифодаси – ҳақиқий халқ Конституцияси            бўлади,–деди давлатимиз раҳбари. Поп туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси Акмал Қодиров