“Ҳурматли Президентимиз Шавкат Мираманович Мирзиёев томонидан Ўзбекистон парламенти ва халқига бўлган Мурожаатномасини тингладик.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 20 декабрь куни Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига мурожаат қилди. 2 соат 25 дақиқа давом этган тадбирда давлат раҳбари кўплаб соҳалар бўйича ташаббусларини билдирди.

Президент бугунги дунёда инсоният ниҳоятда мураккаб даврни бошидан кечираётганини таъкидлади. Ер юзидаги иқлимнинг кескин ўзгариши, сув ва табиий ресурслар камайиши билан боғлиқ муаммолар катта хатарларга айланмоқда. Халқаро муносабатларда ўзаро ишонч камайиб, қарама-қаршилик ва можароларнинг ортиши барқарорлик ва ривожланишга жиддий хавф солмоқда.

Президентнинг 2023 йилга мўлжалланган Мурожаатномасининг муҳим йўналишларидан бири таълим сиёсати бўлди.

Шавкат Мирзиёев 2023 йилга Ўзбекистонда «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили» деб ном беришни таклиф қилди. Тадбир иштирокчилари бу ташаббусни бир овоздан қўллаб-қувватлади.

Давлат раҳбари 2023 йили қўшимча 140 та оилавий шифокор пункти ва поликлиникалар, 520 та олис ва чекка маҳаллада ихчам тиббиёт пунктлари ташкил этилишини маълум қилди. Шавкат Мирзиёев Конституцияга аҳолининг муносиб ҳаёт кечириши ва уй-жойга эга бўлиши тўғрисидаги янги моддаларни киритиш лозимлигини таъкидлади.

Охириги беш йилда республикамизнинг иқтисодиёти умумий 52 млрд доллардан 80 млрд долларга етди. Дунёда мана шундай беқарорлик бўлиб турган бир даврда иқтисодиётнинг бундай барқарор ўсишининг энг асосий омили республикамизда кучли иқтисодий сиёсатни олиб борилаётгандан далолат беради.

Ижтимоий ҳимоя учун ҳам жуда катта ишлар қилинди. Ижтимоий ҳимояни қамрови 4 баравардан ортиб кетди.

Бундан ташқари конституциямизга катта янги ўзгаришлар киритиляпти. Бунда аҳолимиз шароитини, турар жойини, ижтимоий ҳимоясини яхшилаш бўйича давлат ўзига катта катта вазифалар оляпти. Шулардан бири, энг катта ташаббуслардан Президентимиз айтиб ўтган янги ижтимоий уйлар қуриш бўйича “менинг биринчи уйим” дастури ҳисобланади. Бу дастур доирасида (асосида) сифатли ва ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлар учун янги ипотека дастурлари эълон қилинади. Биринчи бўлиб 2023 йилдан бошлаб буни пилот лойиҳаси тариқасида Тошкент вилоятида амалга оширилади. Мазкур ипотека дастури ривожланган мамлакатларнинг ижтимоий ҳимоя борасида олиб борилаётган энг етук, энг олди илғор ғояларини мажмуасидан ташкил топган янги дастурдир.

Давлатимиз раҳбари ўз мурожаатномасида ҳозирги таранглашган глобал ҳолатда кейинги йилда биз ўзимизни иқтисодиётимизни янада ўсишини мана шундай барқарор даражада сақлаб қолиш учун асосий йўналишларни белгилаб бердилар. Биринчи ўринда, иқтисодиётни ўсиши учун муҳим бўлган инвестициялар. Бу борада биз кейинги йилнинг ўзида 30 млрд долларга яқин инвестициялар киритишни мўлжаллаяпмиз. Бунинг 25 млрд доллари хусусий инвестициялар бўлади.

Бундан ташқари, рақобатбардошлигимизни дунёда ушлаб туришимиз учун энг муҳим бўлган омил бу экспортимиз. Экспортни қўллаб-қувватлашга қаратилган чоралар давлат томонидан кучайтирилади. Хусусан, Европага бўладиган текстиль, чарм-пойабзал, электротехника маҳсулотларини экспорти икки баробарга оширилади.

Муҳим иқтисодий сиёсатимизда катта бурилиш қиладиган қисм, бу кейинги йилдан бошлаб Ўзбекистонда биринчи маротаба ҳар бир туман ва шаҳарнинг иқтисодий ва инфраструктура ривожланишининг даражасидан келиб чиққан ҳолда солиқлар, кредитлар, субсидиялар ва бошқа давлат томонидан бериладиган кўмак табақалашган даражада жорий этилади. Бу Ўзбекистон иқтисодиётида биринчи маротаба қўлланилаётган чора-тадбир. Демак, ҳар битта ҳудудда, унинг комплекс ривожланишига қараб солиқларни, кредит кафолатларини ёки компенсация фоизларини, субсидиялар миқдорини белгиланади.

Яна бир халқимиз учун муҳим бўлган ва қулай масала бу ташаббусли бюджет лойиҳалари масаласи. 2022 йилда 3,5 мингта маҳаллада 4,5 мингта 3 трлн сўмдан ортиқ миқдорга тенг лойиҳалар амалга оширилди. Бу маблағлар халқимизни қийнаб келаётган энг долбзарб муаммоларни тезда ҳал қилишга йўналтирилди. Худди шу йўсинда 2023 йилда мана шундай ташаббусли бюджет лойиҳаларига 8 трлн сўм ажратилади ва йшналтирилади. Икки баробар кўп маблағлар халқни фикрини инобатга олган ҳолда унинг учун энг муҳим бўлган лойиҳаларни амалга оширишга йўналтирилади.

Президентимиз ўз нутқида таълим-тарбия соҳаси, ихчам ва самарали давлат бошқарувини ташкил этиш, тадбиркорликни ривожлантириш, энергетика соҳасини такомиллаштириш ва суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш юзасидан мухим йўналишларни белгилаб бердилар..

Хулоса қилиб айтганда, Бу Мурожаатнома мамлакатимиз тарихида катта ва кескин бурилиш қиладиган мурожаатномалардан бири бўлди.

Поп туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси А.Қодиров