Куни кеча Президент томонидан имзоланган янги Фармон узоқ кутилган навбатдаги муҳим воқеа бўлди.
Президентнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномаси мамлакатимиз ҳаётидаги энг муҳим воқеа бўлди.
Хусусан, давлат раҳбари Мурожатномасида нутқ қилганидек, юқоридаги масала вазирлик идоралари сони ҳозирги 61 тадан 28 тагача камайтирилиши, давлат хизматчилари сони босқичма-босқич 30-35 фоизгча қисқартирилиши, иқтисод қилинадиган давлат маблағлари ижтимоий масалаларга йўналтирилишини таъкидлаб ўтди.
Шунга кўра, давлат раҳбари томонидан муҳим Фармон имзоланди.
"Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президентнинг 269-сонли Фармони (ПФ–21.12.2022 й.) қабул қилинди.
Фармонга кўра, 2023 йил 1 январдан Вазирлар Маҳкамаси аъзоси бўлган ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг Вазирлар Маҳкамасининг таркибий тузилмаларидан мустақил равишда Бош вазир билан тўғридан-тўғри ишлаши тизими жорий этилади.
Эндликда Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасида иқтисодиёт ва ижтимоий соҳалар бўйича котибиятлар, департаментлар ва улар ҳузуридаги бўлимлар, шунингдек, Маданий меросни ҳимоя қилиш инспекцияси, Ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини молиявий ва моддий-техник таъминлаш бўлими, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш масалалари бўлими расман тугатилди.
Фармонга кўра, 2023 йил 1 январдан мустақил фаолият юритувчи республика ижро этувчи ҳокимият органларининг сони 61 тадан 28 тагача, шу жумладан вазирликлар сони 25 тадан 21 тагача қисқартирилади.
Шунга кўра, Вазирлар Маҳкамаси тизимини қуйидаги янги вазирликлар ташкил этади:
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги;
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги;
Тоғ-кон ва геология вазирлиги;
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги;
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги;
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги;
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги;
Табиат ресурслари вазирлиги;
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги;
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги;
Сув хўжалиги вазирлиги;
Рақамли технологиялар вазирлиги;
Адлия вазирлиги;
Транспорт вазирлиги;
Маданият ва туризм вазирлиги;
Мудофаа вазирлиги;
Энергетика вазирлиги;
Соғлиқни сақлаш вазирлиги;
Ташқи ишлар вазирлиги;
Ички ишлар вазирлиги;
Фавқулодда вазиятлар вазирлигидир.
Шунингдек, Фармонга кўра, 2023 йил 1 январдан 12 та давлат бошқаруви органлари фаолияти тугатилиб, вазифа ва функциялари тегишли вазирлик ва идораларга ўтказилади ва 24 та давлат бошқаруви органининг ташкилий бўйсунуви ўзгаради.
Ҳукуматда амалдаги 8 нафар Бош вазир ўринбосари ва 3 нафар Бош вазир маслаҳатчиси лавозимларидан фақат 4 нафар Бош вазир ўринбосари қолдирилмоқда.
Бош вазир ўринбосари бир вақтнинг ўзида вазир ёки бошқа раҳбарлик лавозимини эгалламайди ҳамда вазирликлар ва бошқа давлат идоралари фаолиятини тўғридан-тўғри бошқармайди.
Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасида амалдаги 269 та штатдан 120 таси қолади. Вазирлар Маҳкамаси аппарати тугатилмоқда.
Унинг ўрнига Ҳукумат раҳбари фаолиятини ҳуқуқий, ташкилий-техник, ахборот-таҳлилий ва протокол жиҳатдан таъминлайдиган Бош вазир котибияти ташкил қилинмоқда.
Мамлакатимиз тараққиёти ривожланишида бундай ўзгаришлар муҳим қадам ташланиш билан бир қаторда, вазирлик ва давлат идораларининг қисқариши билан эндиликда иқтисод қилинадиган маблағлар тўғри ва самарали сарфланишида, коррупциянинг камайишига, давлатнинг бундай эзгу ғоя ва кучли ислоҳотлари тамойилларини амалга оширишидаги ҳаракатларидан муҳими, халқимизни эртанги турмушининг фаровонлашишига ва рози бўлмоғига хизмат қилади, деган умиддамиз.
Поп туман адлия бўлими бош
маслаҳатчиси Амкмал Қодиров








