Бугун Поп туман 2 сектор ҳудудида иш билан банд бўлмаган меҳнат мигрантлари, вояга етмаган фарзандларини моддий таъминотини таъминлаш учун масъул алимент тўловчи ишсиз фуқаролар турмуш фаровонлиги ва сифатини ошириш мақсадида туман прокуратураси ташаббуси билан “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” ташкил этилди.
Ярмаркада, тумандаги 27 та корхона ва ташкилотлар ўзларининг 639 та бўш иш ўринлари (вакант лавозимлар) билан қатнашдилар. Жараёнда 53 нафар иш сўраб мурожаат этган фуқаролардан 24 нафарни халқ хўжалигининг турли сохалари бўйича кўмаклашишга эришилди.
Шунингдек 53 нафар фуқаролар иш сўраб мурожаат этиб, уларнинг 21 нафари (шундан 7 нафари меҳнат бозорига кириб келувчи ёшлар 3 нафари алимент тўловчиларни, 11 нафар кам таъминланган оила аъзолари) доими иш ўринларига ишга жойлаштириш учун йўлланмалар берилди.
Якунда ярмаркада иштирок этган фуқаролардан 29 нафарига ишга жойлашишга оид ва меҳнат қонунчилиги бўйича тегишли тушунчалар ва маслахатлар берилди.

















