Поп тумани, Нуробод МФЙда яшовчи фуқаро Рахимов Буниётжон Собиржоновичнинг Поп туман адлия бўлимига “Қамчиқавтойўл” ИЙФУКда ишлаб, меҳнатда майибланганлиги сабабли ўрнатилган тартибда меҳнатда майибланганли оқибатида қилинган ҳаражатлари иш берувчи томонидан тўлаб берилмаётганлигидан норози бўлиб ёзган мурожаати ўрганиб чиқилганда қуйидагилар аниқланди.
Жумладан, фуқаро Б.Рахимов 2016 йил “Қамчиқавтойўл” ИЙФУКга йўл ишчиси лавозимига ишга қабул қилинганлиги аниқланди.
Аниқланишича фуқаро Б.Рахимов 2019 йил 7 май куни бригада аъзолари билан Гулистон-Ўш автомобил йўлининг 220-км да жойлашган кўприк устида йўл таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги учун ёпилган йўл-қатнов қисмининг ўнг томонида йўл таъмирлаш ишлари олиб бораётган Б.Рахимовни автомашинасини ён қисми билан уриб юбориб, йўл транспорт ҳодисасини содир этган. Натижада Б.Рахимов томонидан меҳнат жароҳати оқибатларини бартараф қилиш учун сарфланган қўшимча 38421000 сўм харажатлари “Қамчиқавтойўл” ИЙФУК томонидан тўланмасдан келинган.
Ўрганиш якуни бўйича ФИБ Чуст туманлараро судига фуқаро Б.Рахимов манфаатида қонунчиликда ўрнатилган тартибда меҳнатда майибланиши сабабли меҳнат жароҳати оқибатларини бартараф қилиш учун сарфланган 38421000 маблағни ундириш бўйича даъво ариза киритилиб, суднинг 2023 йил 11 январдаги хал қилув қарори билан жавобгар “Қамчиқавтойўл” ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш унитар корхонасидан Рахимов Бунётжон Собиржоновичнинг фойдасига 38 421 000 сўм ундириш белгиланди.
Поп туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси Акмал Қодиров








