Бугунги кунда Поп туманида ёшлар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш, бандлигини таъминлаш борасида эътиборга молик ишлар олиб борилмоқда. Мазкур йўналишда ўзига хос, самарали тизим яратилган.

Бугун туманнинг 3 сектор ҳудудидаги «Ёшлар дафтари»га киритилган, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва ўзини ўзи банд қилишга зарур бўлган замонавий асбоб-ускуналар ва меҳнат қуроллари ҳудуддаги 45 нафар ёшларга субсидия асосида тарқатиб берилди.