Попдаги ташландиқ қаровсиз ердан сўлим гўшага - даромад манбайига айланган NURAN.UZ

Айни дамда Қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов Поп туманида бўлиб туманнинг олис ҳудудида ташкил этилган NURAN.UZ мева-сабзавотчилик кластери фаолияти билан яқиндан танишди.

Ушбу яроқсиз ҳолатдан яшил масканга айлантирилган майдонга 4 та қудуқ қазилиб, 1100 гектар майдонда томчилатиб суғориш йўли билан Испания давлатидан келтирилган эртапишар, ҳосилдор ўрик, шафтоли, наъматак навлари экилди.

Ҳозирда 500 нафар мавсумий 50 нафар доимий ишчи ўрни яратган мева-сабзавотчилик кластери бу йилги мавсум давомида ўрикнинг ўзидан 1000 тонна атрофида ҳосил олиш ва чет давлатларга экспорт қилишни режалаштирилган.

Жараёнда қишлоқ хўжалиги вазири Поп туманида олиб борилиши кўзда тутилган лойиҳалар билан танишди. — Синчковлик билан, ҳар-бир деталигача хисобланиб пухта тайёрланган лойиҳалар доимо муваффақият қозонади. Соҳани ривожлантириш борасида бошланган бу ишларни биргаликда амалга оширамиз, — дейди Азиз Воитов