Попда яна бир қиймати 4 миллиард 869 миллион сўм бўлган болалар боғча қурилиши бошланди.
Айни дамда Поп туман Янги Хўжаобод маҳалласи ҳудудида Чустархпроект МЧЖ томонидан лойиҳа қиймати 4 миллиард 869 миллион сўм бўлган 90 ўринли 56 сонли мактабгача таълим ташкилотининг қурилиши бошланди.
Туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг хабар беришича масканда таълим-тарбия жараёни илғор тажрибалар асосида олиб борилади. Бир сўз билан айтганда,болаларнинг ҳар томонлама етук инсон бўлиб улғайишлари учун муассасада барча имкониятлар яратилади.













