Айни дамда Поп тумани 1-сектор Найман маҳалласи ҳудудидаги 45-сонли мактабда шижоатга тўла ёшлар жамоалари жам бўлишди. Сабаби спортнинг ВОЛЕЙБОЛ тури бўйича "Ҳоким кубоги" учун беллашувга старт берилди.

Унда Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятининг туман ва шаҳарларидан келган ёш спортчилар жамоалари ўзоро куч синашмоқда.

Ушбу мусобақада ғолибликни қўлга киритган жамоа нафақат туман балки бошқа шаҳар ва туманлар жамоаларининг ҳам диққат марказида бўлади. Чунки Попнинг Волейбол жамоаси нуфузли турнирларда ўз сўзини айта олган.

Тадбирда сўз олган туман ҳокими ўринбосарлари У.Эгамов ҳамда Г.Эргашевалар иштирокчи жамоаларга омад тилаб, кубок учун беллашувда аввало дўстлик, аҳиллик ғалаба қозониши кераклигини таъкидлаб ўтди.