Айни вақтда Поп тумани 4-сонли мактабда "Беш ташаббус олимпиадаси"нинг иккинчи мавсум доирасида спортнинг Миллий кураш тури бўйича маҳалла босқичи мусобақалари бўлиб ўтмоқда.
Унда маҳалла ҳудудидаги ёш спортчилар 9 вазн тоифасида ўзаро беллашувга киришишди. Мусобақада иштирок этган туман ҳокими ўринбосари У. Эгамов ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими раҳбари И. Холиқовлар сўз олиб ушбу спорт тури бўйича ўтган мавсумдаги натижалардан кўра яхши даражалар кўрсатишларига ишонч билдирдилар.
Маълумот учун: Уйғур маҳалласидан Миллий кураш спорт тури бўйича ўтказилган беллашувларда Беш ташаббус олимпиадаси бўйича 6 нафар ва кубок баҳсларида 51 нафар ёш спортчилар фахрли ўринларни қўлга киритишган.













