Бугун Поп тумани 1-сектор ҳудуди бўлган Келачи маҳалласида туман ҳокими, сектор раҳбари Аъзамжон Султановнинг навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди.

Унда туман халқ таълими бўлими, маҳалладаги бешлик, тижорат банклари, Пенсия бўлими, ёшлар ишлари агентлиги, бандлик бўлими, тиббиёт бўлими ҳамда бириктирилган ишчи гуруҳи аъзолари иштирок этди.

Учрашув давомида маҳалла аҳолисининг мурожаатлари билан биргаликда таклиф ва ташаббуслари тингланди ва ижобий ечим учун ижрога қаратилди.

Унда:

Тиббий муолажа олиш учун амалий ёрдам, тадбиркорликни янада ривожлантириш учун кредит ажратиб берилиши, Йўл таъмири, Бандлик ва яна бир қатор масалалар кўриб чиқилди.

Билдирилган ҳар-бир мурожаат диққат билан тингланиб ижобий ечими учун жойнинг ўзида режа тузилди ва соҳага тегишлилиги бўйича мутасадди ташкилотлар раҳбарларига топшириқлар берилди.