Жорий йил учун тасдиқланган иш режасига мувофиқ вилоятдаги барча ОАВ, журналист ва блогерлар учун навбатдаги пресс тур ўтказилди.

Бу гал танишув объекти Чуст туманида жойлашган “Siberian wellness Namangan” МЧЖ ҳорижий корхонаси бўлди.

Тадбир иштирокчилари дастлаб Варзик адирликлари ўрнида ташкил этилган интенсив боғда бўлдилар. Бу ерда дараҳтлар парвариши ҳақида батафсил маълумот олинди.

Шундан сўнг “Наманган” эркин иқтисодий зонаси”да мева концентрати ишлаб чиқариш лойиҳасини ўргандилар.

Таъкидлаш жоиз, ҳорижий корхона томонидан 405,5 гектар майдонда интенсив боғ ташкил этилган.

Бундан ташқари тўрт гектарда қайта ишлаш корхонаси фаолияти йўзлга қўйилди. Лойиҳанинг умумий қиймати 10,0 млн. АҚШ доллар бўлиб, тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ҳисобланади. Айни пайтда йилига 3,5 минг тонна тайёр мева, 3,0 минг тонна мева шарбати ишлаб чиқарилмоқда.

Маълумот учун: лойиҳанинг 3-босқичда 1,0 млн. долларлик “Биологик фаол кўшимчалар” ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилиб, йиллик 2,0 млн. банка 120,0 млрд. сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, 25 нафар доимий иш ўрни яратилиши режалаштирилмоқда.

Пресс тур якунида Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан журналист ва блогерлар билан мулоқот ташкил этилиб, оммавий ахборот воситалари ҳамда маҳаллий ҳокимликлар Ахборот хизматлари олдида турган долзарб вазифалар белгилаб олинди.