"Янги Хўжаобод"да  2740 нафар аҳоли, 546 та хонадон мавжуд.

Вилоят раҳбари  Шарофат ая Ҳайдарова хонадонига кириб,  томорқадан фойдаланиш ҳолати билан танишди.

15 сотих ердан йилига  3 мартта ҳосил олаётган томорқа эгаси айни пайтда тўқсонбости экинлар парваришида ҳам маҳалладошларига ўрнак бўлмоқда.

Вилоят раҳбари бу каби тажрибаларни оммалаштириш лозимлигини таъкидлади.

Маълумот учун: Поп туманида 77 та маҳалла бор.