Поп тумани ҳокимлигида Агропилла бўлимининг агрономлари, инкубистлари ҳамда маҳаллалардаги лидер аёллар иштирокида ўқув семинар бўлиб ўтди.
Унда вилоят агропилла бош агрономи Алишер Мақсудов, вилоят пилла мутахассиси Ибрагимов Акмалжонлар иштирок этиб, инкубатория ташкил этиш ва пилла парвариши агротехникаси бўйича тавсиялар берди.
Маълумот учун жорий йилда Поп туманда 2023 йил пилла ҳосилини етиштириш учун 270 та фермер хўжаликлари ва 240 нафар касаначилар билан 3043 қути ипак қурти парваришлаб, 176,3 тонна пилла етиштирилган.











