Айни дамда ишчи гуруҳи вакиллари туманнинг олий ўқув юртларига ёшларни тайёрлаб бериш кўрсаткичлари бўйича етакчи ҳудуд бўлган Уйғур маҳалласининг еттилик фаолияти билан танишмоқда.

Ушбу 2350 нафар аҳолиси бўлган маҳаллада хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, ёшларни бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, тадбиркорликни ривожлантириш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликдан холи ҳудудга айланиши учун маҳалла фаолларининг ўрни беқиёс бўлди.

Жараён давомида ишчи гуруҳи вакиллари Уйғур маҳалласи ҳудудидаги ижтимоий соҳа объектлари ва бунёдкорлик ишларини кўздан кечирди.

Маълумот учун маҳаллада 45 миллион сўм маблағ эвазига ОШП иссиқлик тизими, тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида, белгиланган дастурлар бўйича жами 1,8 млрд сўм маблағ ажратилган. Мазкур маблағ эвазига 4,0 км ичимлик суви тармоғини тортиш ҳамда 1 дона сув иншоотини реконструкция қилиш белгиланган.

Ишлар якунига кўра маҳалла 100 фоиз яъни, 507 та хонадон тоза ичимлик суви билан тўлиқ таъминланади.

Поп тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати