Республика ишчи гуруҳи вакиллари Поп тумани Марғизор маҳалласи ҳудудидаги «Мурувват» уйида ташкил этилган "Шукрона Шерхон МЧЖ" касбга ўқитиш, ишлаб чиқариш мономаркази фаолияти билан танишди.
Туманда ногиронлиги бор шахсларни ижтимоий ҳаётга интеграция қилиш бўйича сезиларли ишлар олиб боряпмиз. Асосий мақсадимиз ногиронларни чеккага чиқариб қўйиш эмас, уларга давлат сифатида шароит яратиб бериш. Агар уларнинг салоҳиятини ошириши, қизиқишлари билан шуғулланиши, ўқиши, яшаши, эркин ҳаракатланишига имкониятлар яратсак, жамиятда ўз ўрнини топади.
Эзгу ва хайрли ишга қўл урган поплик «Фаол тадбиркор» кўкрак нишони соҳибаси Наргиза Давронова ўзгача ҳаяжонда. Фаолиятим давомида энг савобли бўлган ишга қўл урдим дея ўз қувончи билан ўртоқлашди.
Эндиликда маскандаги беморлар касб ўрганади, имконияти чекланганига қарамай шу муассасадан туриб ўз оилалари учун даромад олиб киради. Жамиятда ўз ўрни борлигини ҳис қилади.
Шунингдек ишчи гуруҳ вакиллари масканда даволанаётган беморлар билан суҳбатлашди. Улар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.









