Бугун Поп тумани ҳокимлигида ҳуқуқни ҳимоя қилувчи органлар вакиллари билан учрашув ташкил этилди. Унда маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилар, тижорат банклари ва тегишлилиги бўлган соҳа вакиллари иштирок этди.
Учрашувда юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, тадбиркорлар учун яратилаётган шароитлар, уларга тақдим этилаётган имконият ва имтиёзлар ҳақида батафсил тўхталиб, бунда фақатгина ҳалол меҳнат билан виждонан хизмат қилиб билдирилган ишончни оқлаш лозимлиги яна бир бор уқтирилди.
Шунингдек хуфиёна иқтисодиёт ва коррупция ҳолатларига қарши кескин курашиш, нолегал тадбиркорлик фаолиятларини атрофлича ўрганиб легаллаштириш борасидаги ишлар кўламини кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Жараёнда мавзу юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилиб, жойларда ўрганишлар олиб бориш учун ишчи гуруҳлар тайинланди ва чора тадбирлар белгилаб олинди.









