Бугун Поп тумани ҳокими, фуқаро муҳофазаси бошлиғи Аъзамжон Султанов Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ташкил топган куни муносабати билан соҳа вакиллари билан учрашди.

— Касбингизда шараф ва масъулият бирдек эканлиги боис мард, жасур ходимларимизни, жамият ҳаётидаги беқиёс ўрнингизни эътироф этган ҳолда Фуқаро муҳофазаси тузилмаси аъзоларини касб байрамлари билан яна бир бор табриклайман! Сизларга соғлик, сабр-бардош, туганмас қатъият, мардонавор ютуқлар ва натижалар тилайман. Кўтаринки кайфият ва сўнмас ирода сизларни тарк этмасин! — дейди туман ҳокими табрик сўзида.

Тадбир давомида фуқароларни ҳимоялашда ушбу масъулиятни чуқур англаган ҳолда сидқидилдан ҳаракат қилиб, ҳудудини муҳофаза қилиш, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш йўлидаги саъй-ҳаракатлари учун бир гуруҳ ходимлар ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Шунингдек тадбир давомида кўп йиллар давомида фуқаролар муҳофазаси учун хизмат кўрсатишда сидқидилдан меҳнат қилган ходимлар тантанали нафақага кузатилди.

Поп тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати