Аёлнинг нафосати ва назокати, вафо ва садоқати, ақл-заковати ва фидойилиги асрлар мобайнида ер юзида ҳаёт давомийлиги ва абадийлигига асос бўлиб келади.
Бугун Поп тумани ҳокимлиги Оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамда «Фаол тадбиркор» кўкрак нишони соҳибаси Наргиза Давронованинг ташаббуси билан Азиз оналар, опа сингилларни мадҳ этувчи "Бу менинг онам" номли концерт дастури ташкил этилди.
Тадбирда иштирок этган туман ҳокими Аъзамжон Султанов ўз сўзида тумандаги барча муҳтарама онахонлар, опа-сингилларни яқинлашиб келаётган байрам билан табриклаб, дунёдаги энг эзгу ниятларни билдириб ўтди.
Мунис аёлларимиз учун ташкил этилган концерт дастурида эстрада юлдузи Малика Равшанова ҳамда маданият бўлимининг хонандалари томонидан куй қўшиқлар янграб, махсус байрам совғалари улашилди.









