Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ўтказилган видео селектор йиғилишларида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Ёшлар ишлари агентлиги ва Агробанк томонидан ер олиш истагидаги ёшлар учун ўқув семинар ўтказилди.
Унда иштирок этган туман ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Музаффар Нуъманов ёшлар етакчилари тавсияси билан ер олиш истагида бўлган сектор ҳудудидаги ёшлар билан учрашиб, бугунги кунда Юртбошимиз томонларидан бу борада олиб борилаётган ислоҳотларни таъкидлаб ўтди.









