Поп туманида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадли меҳнатга жалб қилиш бўйича жойларда учрашувлар бўлиб ўтмоқда.
Унда «Асакабанк», «Микрокредитбанк» ҳамда «Агробанк» республика вакиллари, Поп тумани ҳокими, тадбиркорлар ва ОАВлари вакиллари иштирок этишди.
Очиқ мулоқот шаклида бўлиб ўтган учрашувда банк мижозлари фаолиятларини ривожлантириш, кўпроқ ва яхши иш ўринлари яратиш, янги лойиҳалар учун кредитлар ажратилиши, имтиёзли кредитлардан қандай фойдаланиш, кредит тўловлари, банк ва мижозлар масалалари ўртага ташланди.
100 дан ортиқ тадбиркорлар билан бўлиб ўтган очиқ мулоқот давомида туман ҳокими банк масъулларига “Мижозбай” иш ташкил қилиш бўйича кўрсатмалар берди.









