Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Ёшлар ишлари агентлиги, спорт вазирлиги, маҳаллалар уюшмаси ҳамкорлигида ёшлар ўртасида спортни оммалаштириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, шунингдек, улар орасидан иқтидорларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳар йили футбол ва мини-футбол бўйича ДХХ раиси кубоги мусобақалари ўтказиб келинмоқда.
Бугун Поп тумани 3-сектор ҳудудида "Беш ташаббус олимпиадаси" доирасидаги мазкур анъанавий мусобақанинг бу йилги мавсумига старт берилди.
Кубок учун курашда туманнинг 77 та маҳаллаларидаги 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ўғил болалар футбол ва мини-футбол, қизлар эса мини-футбол бўйича кураш олиб боришади.









