Тарбия ва маънавият ўчоғи бўлган – театр ҳар бир инсонга ҳаётий сабоқлар берувчи жонли воситадир. Театрдан маданий ҳордиқ чиқариш учунгина эмас, ундаги намойиш этиладиган спектаклларни томоша қилиб, инсон жамиятдаги воқеликларни, кечинмаларни теран англаши мумкин.
Бугун Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси Поп тумани бўлими ташаббуси билан маданият марказида Наманган вилояти мусиқали драма театри актёр ва актрисалари томонидан "Бу чоллар ажиб чоллар" спектакли намойиш этилди.
Томошабинлар учун ҳавола этилган саҳна кўриниши оилани мустаҳкамлаш, унинг бахтли ҳаёт кечиришини таъминлаш, фарзандларни тўғри тарбиялаш каби юмор кўринишидаги муҳим масалаларни ўз ичига қамраб олган бўлиб, барчада катта таассурот қолдирди.









