Бугун ғалла мавсумида фидокорона хизмат кўрсатган фермер хўжалиги раҳбарлари, отряд раҳбарлари ҳамда ўрим-йиғим ишларини ташкил этишда шахсан намуна кўрсатган ИИБ ходимлари, комбайн операторчилари муносиб тақдирландилар.
Маросимига вилоят ИИБ вакили, туман сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари ва ташкилот раҳбарлари иштирок этдилар.
Маълумот учун: жорий йилда Поп туманида 2024 йил ғалла ҳосили учун 10 517 гектар майдонда бошоқли дон парвариш қилиниб, 25 минг 700 тонналик ғалла хирмони яратилди!









