“Албайрак Ҳолдинг” 1952 йилда ташкил этилган ва қурилиш, логистика, оммавий ахборот воситалари ҳамда энергетика каби турли бизнес соҳаларида фаолият юритувчи йирик турк конгломератидир. Хусусан, турар-жой, тижорат ва инфратузилма лойиҳаларини қуриш билан шуғулланади. Компания портларни, темир йўл терминалларини бошқаради ва логистика хизматларини кўрсатади. Шунингдек, бир нечта медиа компанияларига, жумладан, газета ва телеканалларга эгалик қилади.Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бошчилигидаги делегация Albayrak Holding компанияси бошқарув кенгаши аъзоси Mesut Albayrak ҳамда компания бошқарувчилари билан учрашув ва музокаралар ўтказди.
Таъкидлаш жоиз, бугунги кунда Albayrak компанияси томонидан Наманган вилоятида бир катор лойиҳалар амалга ошириб келинмоқда.
Учрашувда ушбу лойиҳаларнинг жорий ҳолати, қурилиш, туризм, меҳмонхона бизнеси йўналишларида янги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича музокаралар ўтказилди.









