Мирсултонова ММТП ҳудудидаги "Поп Олмос гавҳари фермер хўжалигида бўлиб ўтган семинарда вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи А.Абдусаломов, қишлоқ хўжалигига хизматлар кўрсатиш агентлиги вилоят бўлими бошлиғи Б.Аҳмаджанов ҳамда соҳага масъуллар иштирок этди. Унда асосий эътибор ғалла ўримидан бўшаган майдонлардан унумли фойдаланиш, аҳоли эҳтиёжи учун зарур сабзавот картошка маҳсулотларини етиштиришга қаратилди.

- Жорий йилда картошканинг серҳосил навларини экамиз. Бу эса аҳолининг картошка маҳсулотига бўлган талабни қондиришга хизмат қилади. Шунингдек, экспортга мўлжалланган навларни экилади. Бунда ҳудудларнинг тупроқ унумдорлиги ва иқлими ҳисобга олинади,  - дейди Азизбек Абдусаломов. Айтиш лозимки, бу йил Поп туманида ғалладан бўшаган 422 гектар майдонда такрорий картошка экилиши режалаштирилган.

Поп тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати