Учрашув давомида фуқаролар томонидан билдирилган бир қатор мурожаатлар тингланди ва ижобий ечим учун ижрога қаратилди.

Дастлаб қабул давомида узоқ муддат давом этиб келаётган оилавий муаммо, унинг келиб чиқиш сабаблари эшитилиб маҳалла фаолларининг хам фикрлари тингланди. Масъулларга мурожаат бўйича қонун доирасида ёндашилиб диний идора вакиллари иштирокида кўмак бериш учун топшириқлар берилди.

Шунингдек:

▫️- Тиббиёт муассасаси билан боғлиқ муаммо;▫️- қўшни вилоятдаги иш жойини ўз ҳудудига кўчириб ўтказиш; ▫️- Бандлик ва яна бир қатор масалалар кўриб чиқилди.Билдирилган ҳар-бир мурожаат диққат билан тингланиб ижобий ечими учун жойнинг ўзида режа тузилди ва соҳага тегишлилиги бўйича мутасадди ташкилотлар раҳбарларига кўрсатмалар берилди.

Поп тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати