Бугун Поп тумани ИИБ бошлиғи, сектор раҳбари Музаффар Нуъманов туманнинг 3-сектор ҳудуди бўлган Янги Хўжаобод маҳалласи ёшлари ҳамда маҳалладаги узоқ муддатга чет элга ишлаш учун кетган ёшларимиз билан ZOOM орқали мулоқотда бўлди.
Суҳбат давомида уларнинг иш жойлари, шароитлари жонли кузатилди. Шу билан биргаликда ўз оиласи бағрига қайтгандан сўнг бандлиги борасида олиб бориладиган ишлар бўйича мутахассисларнинг кўрсатмалари берилди.
“Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да ёшларнинг ахлоқий, интеллектуал, ижодий ва жисмоний ривожланиши учун ҳар бир лойиҳа ва ташаббуслар диққат марказда бўлди, ижро учун чора-тадбирлар белгиланди.









